A+ A-

Тафтиш комиссияси Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши 3 (уч) кишидан иборат тафтиш комиссиясини 1 йил муддатга сайлайди.

Тафтиш комиссияси таркиби:

  • Химматов Абдинаби Халилович - Тошкент шаҳар молия бошқармаси мутахассиси, тафтиш комиссияси раиси;

  • Махатова Гулнора Абдуллаевна - “Ўзбекнефтгаз” МХК бош бухгалтер ўринбосари;

  • Левушкина Ольга Владимировна - “Ўзбекнефтгаз” МХК бош мутахассиси.

Компания тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс тафтиш комиссияси аъзолигига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

Компания тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик ва Компания Устави билан белгиланади.

Компания тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низомда белгилаб қўйилади.

Компания тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра Компания ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

Компания тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Компания кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Компания кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Компания овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Компания кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Компаниянинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
- Компаниянинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Тафтиш комиссияси Компанияда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Компания ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Компания кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

Тафтиш комиссиясини моддий рағбатлантириш бевосита акциядорлик компанияси ишининг самарадорлигига боғлиқ.

Компания тафтиш комиссиясини қўшимча рағбатлантириш, унинг фаолияти принципиаллиги ва самарадорлигини ошириш учун улар “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар чоракда моддий рағбатлантириб борилади.

Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш масаласини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Компаниянинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.