A+ A-

Компанияда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Компаниянинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Ички аудит хизмати аъзоларининг сони ва шахсий таркиби қонунчилик билан белгиланган тартибда ташкил этилди.

Каспарова Лариса Валерьевна – хизмат бошлиғи

Ички аудит хизмати Компания томонида қонунлар, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Компанияни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Компаниянинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик, ушбу Устав ва «Ички аудит хизмати тўғрисида»ги Низом асосида амалга оширади.