A+ A-
А

втобензин ва дизель ёнилғисининг чакана нархлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 октябрдаги 360-сонли ва 2014 йил 30 июндаги 174-сонли қарорларига асосан белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ автотранспортлар учун автобензин ва дизель ёнилғиси истеъмоли учун янги солиғ ставкаси ҳар 1 литрига 465 сўм қилиб белгиланган.

Шунга кўра, бутун республика бўйича автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида 2017 йил 1 январдан бошлаб автобензин ва дизель ёнилғиси қуйидаги нархларда сотилади:

  • Автобензин Аи-80 – бир литри 2800 сўм
  • Автобензин Аи-91 – бир литри 3000 сўм
  • Автобензин Аи-92 – бир литри 3000 сўм
  • Автобензин Аи-93 – бир литри 3000 сўм
  • Автобензин Аи-95 – бир литри 3300 сўм
  • Дизел ёнилғиси – бир литри 2375 сўм
  • Дизел ёнилғиси (ЭКО) – бир литри 2455 сўм

* Бу нархлар қатъий белгиланган бўлиб, мазкур нефт маҳсулотлари аҳолига сотишда қўлланилади.


Ҳозирги кунда компания заводларида ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотларнинг асосий турлари «УзРТСБ» OAЖ орқали сотилади. Нархлар ҳақидаги маълумотларни «УзРТСБ» OAЖ сайти - http://www.uzex.uz орқали ёки «Новости UZ EX» даврий нашридан олиш мумкин.

03.01.2017й. Муаллиф: Иқтисодий таҳлил, молия ва қимматли қоғозлар бошқармаси