A+ A-

Тадбирлар

2016 йил 28 август куни “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси ижроия аппаратида тармоқни ривожлантириш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ходимлардан бир гуруҳига “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишонлари топширилди.

Нишонларни “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси Бошқаруви раисининг ўринбосари Б.Алимов топширди. “Ўзнефтмаҳсулот” АК Бошқаруви раиси ва бошқалар мустақиллик йилларида нефт ва газ соҳасида, хусусан нефтни қайта ишлаш ва истемолчиларга етказиб бериш тармоғида эришилган ютуқлар, тармоқда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлашди.

Тадбирда мукофотланганлар билдирилган юксак ишонч ва эътибори учун мамлакатимиз Юртбошига самимий миннатдорчилик билдиришди.

19-халқаро «Ўзбекистонда нефт ва газ - OGU 2015» кўргазмаси 2015 йил 12 - 14 май кунлари Тошкент шаҳридаги ОАЖ «Узэкспоцентр» павилионларида бўлиб ўтади.

Ҳозирги кунда OGU нафақат Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш, балки бу секторда ҳалқаро алоқаларни мустаҳкамловчи муҳим восита бўлмоқда.

OGU кўргазмаси ва конференцияси нефт ва газ саноатини ривожлантиришга қаратилган саволларни муҳома қилиш учун ҳар йили минглаб маҳаллий ҳамда 45дан зиёд мамлакат вакилларини жамлайди.

Манбаа: http://www.oilgas.uz/