A+ A-

Лондон ва Нью-Йорк биржаларидаги электрон савдолар чоғида нефтнинг жаҳон нархи тушишда давом этди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» савдо маълумотларига таяниб.

WTI маркасидаги енгил нефть февраль фьючерслари Нью-Йорк савдо биржаси (NYMEX)да 4,39 фоизга — бир баррели учун 29,85 долларгача тушиб кетди.

Лондоннинг ICE Futures биржасида февралда етказиб бериладиган Brent маркасидаги нефть фьючерслари 3,8 фоизга — бир баррели учун 29,83 долларгача пасайди.