A+ A-

Россия Федерал антимонополия хизмати раҳбари Игорь Артемьев «Газпром» рекламасидан халқ бойлиги ҳақидаги сўзлар олиб ташланишига эришганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

«Масалан, одамлар халқ бойлиги бўлиши мумкин, аммо ‘Газпром’ эмас», — дея ишонч билдирди у.

Артемьев айтишича, ушбу масалани у Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги мажлисда кўтариб чиққан, ва тахминан ярим йил аввал «Газпром» ўз рекламасидан ушбу иборани олиб ташлаган.