A+ A-

«Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компанияси ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистондаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларининг маҳаллий аҳамиятда бўлган қисмларини тўла таъмирлашга тааллуқли лойиҳалар муҳокама этилди.

Жаҳон банки томонидан кўзда тутилаётган лойиҳага кўра, биринчи босқичда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг маҳаллий аҳамиятга молик бўлган 158 км қисмидаги 20 та участкасида тўла таъмирлаш олиб борилиши учун заём маблағлари ажратилади.

Иккинчи босқичда эса худди шу тоифадаги автомобил йўлларининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги қисмлари тўла таъмирланиши учун маблағ ажратилиши кўзда тутилган.