A+ A-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов парламентнинг юқори ва қуйи палаталарига Ўзбекистон Бош вазир лавозимига Шавкат Мирзиёев номзодини кўриб чиқишни тавсия қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига тавсия этилган номзодни бир овоздан маъқуллашди.

Мазкур номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринлари бўйича овоз тўплаган ЎзЛиДеП сиёсий партияси томонидан тақдим этилган. 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган сайловда мамлакатнинг янги парламентида 52 та депутатлик ўринларига эга бўлди.

57-ёшли Бош вазир Ш.Мирзиёев мазкур лавозимни 2003 йилдан буён эгаллаб келмоқда. Бунга қадар Самарқанд вилояти (2001-2003 йиллар), Жиззах вилояти (1996-2001 йилларда) ва Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани (1992-1996 йилларда) ҳокими вазифаларида фаолият юритиб келган. Техника фанлар номзоди. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.