A+ A-

“Ўзбекнефтгаз” холдинг компанияси ва хорижий инвесторлар 2015 йилдан Ўзбекистонда умумий қиймати 7,1 миллиард доллар бўлган лойиҳаларни бошлашади.

Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган дастурга асосан, амалга ошириладиган 39 лойиҳа доирасида Ўзбекистон нефть ва газ ишлаб чиқариш соҳасини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳадан янгилашни назарда тутади.

Хабар беришларича, ушбу мақсадлар учун 5,1 миллиард доллар миқдоридаги хорижий инвестиция ва кредитлар, 1,14 миллиард доллар миқдоридаги корхоналарнинг ўз маблағлари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққииёт жамғармасининг 543,8 миллион доллар миқдоридаги кредити ва Ўзбекистон банкларининг 313,7 миллион доллар миқдоридаги сармояси йўналтирилади.