A+ A-

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) доирасида нефть қазиб олиш ҳажмлари тез суръатларда ўсмоқда. Ташкилот ҳисоботида айтилишича, ўсиш асосан Саудия Арабистони ва Ироққа тўғри келмоқда.

Ташкилот доирасида нефть қазиб олишнинг умумий ҳажми кунига 283 минг баррелга ошиб, 31.38 млн баррелни ташкил қилмоқда. Ташкилотнинг нефть қазиб олишга квоталари июнь якунлари бўйича 30 млн баррелга оширилган.

Саудия Арабистонида нефть қазиб олиш ҳажми 230.9 минг баррелга ўсиб, кунига 10.564 млн баррелни ташкил қилмоқда. Мамлакатнинг ОПЕКдаги улуши 33 фоиздан 33.4 фоизга ошди.

Ироқда бу ҳажм 303 минг баррелга ўсиб, кунига 3.591 млн баррелни ташкил қилмоқда.