A+ A-

«UZNEFTMAXSULOT» AKНИНГ 2016 ЙИЛДАГИ КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини бажариш мақсадида «UZNEFTMAXSULOT» AK компанияси Кузатув кенгаши қарори асосида, корпоратив бошқарув тизимининг мустақил баҳоланишини ўтказди.

Компаниянинг 2016 йилдаги корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш «INTELLIGENT ANALYTICS GROUP» МЧЖ томонидан амалга оширилди. «UZNEFTMAXSULOT» AK корпоратив бошқарув тизимини ўрганиш натижаларига кўра Компания «қониқарли» баҳога - сазовор деб хулоса берилди. Шунингдек, «UZNEFTMAXSULOT» AKда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш учун тегишли тавсиялар берилди.

Таъкидлаш лозимки, корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш Ўзбекистон Республикаси рақобат бўйича давлат қўмитаси ва Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази тасдиқланган саволнома асосида ўтказилди.

Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижасида:

  • умумий тўпланган баллар миқдори минус 600 балдан паст бўлса – қониқарсиз;
  • умумий тўпланган баллар миқдори минус 0 дан паст бўлиб, минус 600 дан паст бўлмаса - қуйи;
  • умумий тўпланган баллар миқдори 600 балдан паст бўлиб 0 балдан паст бўлмаса - қониқарли;
  • умумий тўпланган баллар миқдори 600 бал ёки ундан баланд бўлса – юқори деб ҳисобланади.

Сўнгги ўзгартириш: 24.04.2017